17 Декабр 2023 йил
508
Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган махсус рейд тадбирлари давомида
Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган махсус рейд тадбирлари
давомида маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқариш, тегишли ҳужжатларсиз транспорт
воситаси бошқариш, тегишли рухсатномасиз автомашина олд ён ойналарини тусини ўзгартириш
ҳамда қидирувдаги автомашиналар аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар
тузилиб, ҳайдовчилар бошқарувидаги автомобиллар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига
қўйилди.
Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий
амал қилинг. Спиртли ичимлик таъсирида транспорт воситасини бошқариб, ўзингиз ва
бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйманг!