Қашқадарё вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирларига старт берилди
Қашқадарё вилояти Журналистлар уйида “Кибермаданиятни юксалтириш
ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбири бошланиши муносабати
билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Ички
ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг масъул ходими ҳамда ОАВ вакиллари,
корхона ташкилотлар ҳамда ахборот хизматлари раҳбарлари, журналист ва блогерлар
иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот асрида,
ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган технологиялар
муҳим аҳамият касб этишини билдиришди. Жумладан, ахборот технологиялари ривожланиб боргани сари, бундан ғараз
мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётир.
Бугунги кунда, барча ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар орасида
интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб
бормоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030”
стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастури тўғрисида” 2024 йил 21 февралдаги ПФ–37-сон Фармонининг
4-иловаси билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш,
халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2024 йилга
мўлжалланган амалий тадбирлар режаси” тасдиқланган бўлиб, Режанинг 30-бандида “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг
олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни
шакллантириш” вазифаси Ички ишлар вазирлиги масъулларига юклангани қайд этилди.
Қашқадарё вилоятида кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини кибер
оламдаги таҳдидлар, жиноятлардан ҳимоялаш ва имунитетини ошириш мақсадида 2024
йилнинг 1-31июль кунлари Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти
Киберхавфсизлик маркази вилоятдаги манфаатдор идора ва ташкилотлар билан
ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирларига старт берилди.
Тадбирлари давомида инновацион тарғибот усулларидан фойдаланган ҳолда
вилоятдаги барча ишчи-хизматчилар, ёшлар билан ҳамкорликда барча аҳолини қамраб
олиш режалаштирилган.
ü www.kiberoylik.uz веб сайт,
ü https://t.me/cyber_102 “Телеграм”
канали,
ü https://youtube.com/@cyber_102 “Yotube” тармоғида,
ü https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd “Инстаграм” тармоғи орқали маълумот олишингиз мумкин.