12 Июл 2024 йил 501

Қашқадарё вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Қарши шаҳар Жамоат саломатлиги техникумида марказий банк масъуллари, давлат ва нодавлат олий таълим муассасалар профессор- ўқитувчилари, талабалари ва Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда журналистлар, блогерлар билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Ж.Жабборов, Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими бошлиғи А.Убайдуллаев ва бошқа мутахассислар сўзга чиқиб, тобора ривожланиб бораётган ахборот асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган технологиялар муҳим аҳамият касб этишини билдиришди. Жумладан, ахборот технологиялари  ривожланиб боргани сари, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётганини таъкидлади. Бугунги кунда, барча ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб бормоқда. Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш мақсадида қатор тарғибот тадбирлариамалга ошириб келинмоқда. Қашқадарё вилоятида кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини кибер оламдаги таҳдидлар, жиноятлардан ҳимоялаш ва имунитетини ошириш мақсадида ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” да барча фаол иштирок этиши манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар, ОАВ вакиллари тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириши лозимлиги қайд этилди. Тадбирлари давомида инновацион тарғибот усулларидан фойдаланган ҳолда вилоятдаги барча ишчи-хизматчилар, ёшлар билан ҳамкорликда барча аҳолини қамраб олиш режалаштирилган.

Тарғибот тадбирлари ҳақида батафсил,

ü www.kiberoylik.uz веб сайт,

ü https://t.me/cyber_102Телеграм” канали,

ü https://youtube.com/@cyber_102  “Yotube” тармоғида,

ü https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd “Инстаграм” тармоғи орқали маълумот олиши мумкинлиги штирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Якунда мутахассислар иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар беришди.

 

Text to speech