8 Октябр 2024 йил 318

Қашқадарё вилоятида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник Ш.Ибрагимов, вилоят ИИБ раҳбари Абдувоҳид Исмоилов ҳамда Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси масъуллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник И.Идиров масъуллар ҳамда ходимларга таништирилди.

 Шундан сўнг, ЙҲХХ раҳбари полковник Ш.Ибрагимовнинг сайёр қабули ташкил этилиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Қўшимча ўрганишлар талаб этмайдиган мурожаатлар ўша жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларни тегишлича тартибда, белгиланган муддатда кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш бўйича масълларга кўрсатмалар берилди ва барча мурожаатлар шахсан ЙҲХХ раҳбарининг назоратига олинди.

 Шунингдек, вилоят автомобиль йўлларида ўтган тўққиз ой давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда келгусида бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича режалар юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

Text to speech