10 Июл 2024 йил 330

Қашқадарё вилоятида ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир килодан ортиқ гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди

Гиёҳванд моддалар инсон ҳаётига жиддий хавф туғдирувчи иллат ҳисобланади. Аммо айрим шахслар бу иллат орқали ўзгалар ҳаётини заҳарлаш эвазига бўлса-да, мўмай даромад орттириш мақсадида гиёҳванд моддалар савдосига қўл урмоқда.

Жумладан, жорий йил 8 июль куни Қашқдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва Кўкдала туман ички ишлар бўлими тезкор қидирув хизмати ходимлари хамда хамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган тадбирда яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди.

Кўкдала туман “Чорвадор” маҳалласида яшовчи 1967 йилда туғилган Қувондиқовдан  1 килою 15 грам “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини эллик беш миллион сўмга сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Кўкдала туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech