Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ИИБ ҳамда Маънавият ва маърифат маркази ва Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси Маҳалла масъуллари билан ҳамкорлигида ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида талаба-қизлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор М.Д.Тошниёзова, Нефти газ техникуми катта ўқитувчиси М.Қодирова, Чаноқ МФЙ хотин-қизлар фаоли М.Артиковалар томонидан талаба-қизларга ҳуқуқий маданиятни ошириш, гендер тенглик, эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, зўравонликка қарши курашиш, ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш юзасидан маълумотлар берилди.
Талабалар суҳбат жараёнида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.