31 Октябр 2024 йил 626

Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Нишон туманида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Нишон тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Талат Маматкулов 11 нафар фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Мурожаатлар асосан, ички ишлар органларининг тергов ва суриштирув ҳаракатларининг олиб борилиш жараёнлари, фуқаролик ҳужжати олиш масалаларидан иборат бўлди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 8 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш учун вақт талаб қиладиган 3 та мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, қонуний ҳал этиш топшириғи берилди.

Жумладан, Нишон туманида анча йиллардан буён фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида  яшаб келаётган 4 нафар шахсга Президент фармонига биноан фуқаролик мақоми берилиб, ИД-карталар тантанали равишда топширилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech