Қашқадарё вилояти Тошкент Кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида "Зўравонликка қарши 16 кун" шиори остида тадбир ташкил этилди.
Қашқадарё вилояти Тошкент Кимё-технология институти Шаҳрисабз
филиалида "Зўравонликка қарши16 кун"
шиори остида Республика Маънавият маърифат
марказининг Шаҳрисабз туман бўлинмаси, ТИИБ ХҚМБ, туман Адлия бўлинмаси ҳамкорлигида талабалар ҳамда маҳаллалар фаоллари
иштирокида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда жорий йилнинг 11-апрел кунидаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш
тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати
билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”даги Қонуни мазмуни ва қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақида
маълумотлар берилди. Қатнашчилар Шаҳрисабз
туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспертори подполковник М.Кенжайевадан мавзуга оид саволларига
жавоб олишди ва тадбирда "Аёл меҳрга
лойиқ" видео ролиги кўрсатиб ўтилди.