Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасида ҳам кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини кибер оламдаги таҳдидлардан ҳимоялаш ва иммунитетини ошириш мақсадида 2024-йилнинг 1-31-июл кунлари “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

—Ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган технологиялар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу сабабдан ҳам бугунги кунда, барча ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар кескин ошиб бормоқда:-дейди ўз сўзида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими бўлинма бошлиғи Лазизбек Жўраев.
Тадбирда мутахассис томонидан мавзу юзасидан аниқ мисоллар асосида маълумотлар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.