2 Апрел 2025 йил 2136

Қашқадарё вилояти прокурори ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан Косон туманиги маҳаллаларда “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси ўрганилди ҳамда Афв этилган шахслар билан суҳбатлашди


Тумандаги “Лолазор” маҳалласида “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ўрганилиб, қарор асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” даги вазифалар ҳамда криминоген вазиятни жиловлашда инновацион технологиялардан фойдаланиш, одамлар гавжум тўпланадиган масканларда видеокамералар ўрнатиб, ички ишлар бўлими ва профилактика инспекторига интеграция қилиш орқали ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Маҳалла еттилигининг фаолиятини таҳлил этилиб, йўл қўйилган камчиликлари бартараф этиш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда профилактик тадбирларни кенгайтириш, “намунали йўлак”, “намунали кўча” яратиш ишларини жадаллаштириш таъкидланиб, масъулларга вазифалар юкланди.
Маҳаллада яшовчи яқинда афв этилган бир гуруҳ шахсларни эркин ҳаётга кўникиши, фойдали меҳнат билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш хусусида суҳбатлашилди. Жараёнда жазодан озод этилган шахсларнинг ижтимоий аҳволи, эркин ҳаётга маслашуви ҳамда тузалиш йўлига ўтишини таъминлаш мақсадида касб-ҳунарга жалб қилиниб, соғлиги индивудуал тартибда ўрганилиб, келгусида қайта жиноят содир этмаслиги учун тавсиялар берилди.
“Қизил” тоифадаги “Дўстлик” маҳалласида эса кўп қаватли уйларнинг кириш йўлагига Қўриқлаш бошқармаси томонидан ўрнатилган ташвиш тугмалари ишчи ҳолати, тезкор гуруҳнинг воқеа жойига етиб келиши жараёнлари кўздан кечирилди. Савдо дўконлари, фуқаролар гавжум тўпланадиган масканларда видеокамералар ҳамда кўпқаватли уйларга домофонлар ўрнатиш, вазиятни назорат қилиш учун профилактика инспектори ва ички ишлар органларининг вазиятлар марказига интеграция қилиш чоралари кўриш топшириғи масъулларга юклатилди.
Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech