Қашқадарё вилояти прокуратурасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, масъул идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этди ва ҳисобот берди.
Йиғилишда
2023 йил давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қабул қилинган комплекс чора - тадбирлар, дастурлар ижроси, бу
борада амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммоларни ваколатли давлат органлари иштирокида танқидий муҳоқама қилинди.
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни,
табиий, техноген хусусиятли ва фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда озиқ - овқат хавфсизлигини барқарорлигини таъминлаш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Келгусида, вилоятда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан манзилли чора – тадбирлар белгилаб олинди.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.