13 Июл 2024 йил
560
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида вилоят сектор раҳбарлари Ғузордаги қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фермерлар билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда қишлоқ хўжалигида кечиктириб
бўлмайдиган долзарб вазифалар таҳлилий муҳокама қилинди. Хусусан, ғўза
парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, маҳаллий ўғит
чиқариш, шарбат усулида суғориш ва зараркунандаларга қарши кимёвий ўғитлар
сепиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ушбу вазифаларни
амалга оширишда туманда "Долзарб 40 кунлик"ни фавқулодда ҳолат деб
эълон қилиб, соҳа ходимларига вазифалар белгилаб берди.