Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБда ички ишлар органларида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида бир қатор манзилли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Қашқадарё вилояти
Нишон тумани ИИБда ички ишлар
органларида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида бир қатор манзилли
профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, туман ИИБ шахсий таркиби
билан учрашув ўтказилиб, "Интизом ойлиги"ни ўтказишдан мақсад ва
белгиланган вазифалар ва ходимлар томонидан содир этилган салбий ҳолатлар
иштирокчилар эътиборига етказилди. Ходимларнинг хизмат вақтида кўча ва жамоат
жойларида формали кийим бошни кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, шахсий ва
хизмат автомобилларини йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқариши,
автотранспорт воситаларини қарздорлик ҳолатларини аниқлаш мақсадида патруллик
рейд тадбирлари ўтказилди. Бундан ташқари, раҳбар ва ходимларнинг хизмат
хоналари ва иш ҳужжатлари кўздан кечирилди. Ходимларнинг яшаш уйларига бориб,
оилавий ахволи, яшаш шароити ўрганилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.