8 Июн 2024 йил
671
Қашқадарё вилояти Косон тумани ИИБда жорий йил 1-30 июнь кунлари ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида бир қатор манзилли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, туман ИИБ шахсий таркиби билан учрашув ўтказилиб,
"Интизом ойлиги"ни ўтказишдан мақсад ва белгиланган вазифалар ва
ходимлар томонидан содир этилган салбий ҳолатлар етказилди. Ходимларнинг хизмат
вақтида кўча ва жамоат жойларида формали кийим бошни кийиб юриш қоидаларига амал
қилаётганлиги, шахсий ва хизмат автомобилларини йўл ҳаракати қоидаларига амал
қилган ҳолда бошқараётганлиги, автотранспорт воситаларини қарздорлик
ҳолатларини аниқлаш мақсадида патруллик рейдлари ўтказилди. Бундан ташқари
раҳбар ва ходимларнинг хизмат хоналари ва иш ҳужжатлари, уяли телефон
қурилмалари кўздан кечирилди. Ходимларнинг яшаш уйларига бориб, оилавий ахволи,
яшаш шароити ўрганилди. Бу борада ишлар давом эттирилмоқда.