4 Декабр 2024 йил
371
Қашқадарё вилояти ИИБда жорий йилнинг 11 ойи давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатини тартибга солиш борасида Вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан амалга оширилган ишлар якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда бошқарма раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари
қатнашди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи, полковник А.Исмоилов
очди. Бошқарма бошлиғи ўз сўзида жорий йилнинг 11 ойи давомида вилоятда жамоат
тартибини сақлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилган
жиноятларни “иссиқ изида” фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида
бир қатор ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Йиғилишда вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 11 ойлик фаолияти
атрофлича таҳлил этилди. Хизматлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган
камчиликлар тилга олиниб, аниқ вазифалар қўйилди.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан
тегишли қарор қабул қилинди.