2 Март 2024 йил 594

Қашқадарё вилояти ИИБда ЖХХ Пробация бўлими ходимлари, Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат”мономаркази билан ҳамкорликда йиғилиш бўлиб ўтди


Унда сўз олган Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат”мономарказ бўлими бошлиғи Маҳмудов Ғофуржон   Пробация назоратидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш амалий ёрдам кўрсатиш, уларни рўйхати шакллантирилиб бандлигини таъминлаш,  хориждан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқороларнинг ижтимоий мослашувига, улар билан манзилли ишлаш орқали зарур ёрдамлар олишларига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларини аниқлаш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳити барқарор бўлиши учун маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишни янада жонлантириш лозимлигини билдирди.

“Ишга марҳамат”мономарказда касб-ҳунарга ўқитишда бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда турли йўналишдаги курсларни ташкил этиш, муқаддам судланган ва пробация назорати остида турган шахсларни иш билан таъминловчи корхона, ташкилот ва муассасаларга солиқ имтиёзларини бериш, туманлардаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ  пробация назоратида турган фуқораларнинг ҳар бирини оиласига бориб, яшаш шароити, турмуш тарзини ўрганиш ишларини амалга ошириш борасида таклиф ва тавсиялар берди.

Text to speech