24 Феврал 2024 йил 494

Қашқадарё вилояти ИИБда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси Ёшлар етакчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими билан ҳамкорликда ҳамда ички ишлар органларининг ЖХХ Пробация бўлими ходимлари билан йиғилиш бўлиб ўтди

Унда сўз олган Ёшлар етакчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Аброр Ражабқулов Пробация назоратидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш амалий ёрдам кўрсатиш, уларни рўйхати шакллантирилиб, ёшлар дафтарига киритиш орқали бандлигини таъминлаш,  хориждан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ёшларнинг ижтимоий мослашувига, улар билан манзилли ишлаш орқали зарур ёрдамлар олишларига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларини аниқлаш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳити барқарор бўлиши учун маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишни янада жонлантириш лозимлигини билдирди.

Ёшлар бандлигига кўмаклашиш марказида касб-ҳунарга ўқитишда бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда турли йўналишдаги курсларни ташкил этиш, муқаддам судланган ва пробация назорати остида турган шахсларни иш билан таъминловчи корхона, ташкилот ва муассасаларга солиқ имтиёзларини бериш, туманлардаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ  пробация назоратида турган ёшларнинг ҳар бирини оиласига бориб, яшаш шароити, турмуш тарзини ўрганиш ишларини амалга ошириш борасида таклиф ва тавсиялар берди.

Text to speech