5 Январ 2024 йил 832

Қашқадарё вилояти ИИБда навбатдаги қабул

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Исраил Ҳимматов жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида муаммо билан келган етти нафар фуқароларни қабул қилди. Қабулда ижтимоий ва моддий ёрдам, ички ишлар органларига ишга кириш, шунингдек, тергов ва суриштирув ишлари билан боғлиқ турли масалалар билан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечим топиш мақсадида ўтказилган қабулида фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, вақт талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога қаратилди.

Text to speech