31 Май 2024 йил
621
Қашқадарё вилояти ИИБда хизмат қилаётган ходималар билан "Репродуктив ёшдаги аёлларда учрайдиган касалликлар" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ИИБда хизмат қилаётган ходималар билан "Репродуктив ёшдаги аёлларда учрайдиган касалликлар" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма Тиббиёт бўлими поликлиникаси невролог шифокори А.Мирзақобулова мавзу доирасида маъруза қилиб, хотин-қизларда учраётган касалликлар профилактикаси ва даво чоралари ҳамда олдини олиш борасида иштирокчиларга атрофлича тушунча ва тавсиялар берди. Мавзу доирасида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.
Тадбир якунида ички ишлар органлари ходималарининг ишчанлик, касбий маҳорати ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.