23 Декабр 2023 йил 685

Қашқадарё вилояти ИИБда ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда бошқа қонунчиликка риоя этиши аҳволига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Кўлами кенг йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов очиб, шахсий таркибнинг хизмат, ижрочилик интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, маънавий-маърифий, касбий тайёргарлик йўналишида амалга оширилган ва йўл қўйилган камчиликларни атрофлича таҳлил қилди.  

Фаолият давомида хизмат вақтида ва хизмат кийимида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиб, салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари, кўп йиллардан буён ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ёшларга хизмат сирларини ўргатиши, ножўя ҳолатларни сезганда дарҳол уни огоҳлантириши, лозимлиги тушунтирилди. 

Кенг қамровли йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Т.Байжанов сўзга чиқиб, шахсий таркиб билан содир бўлаётган кўнгилсиз  ҳолатларни барвақт олдини олиш, “ходимбай” ишлар ва маънавий-маърифий тадбирларни янада такомиллаштириш лозимлигини қайд этди.

Ички ишлар органларида гуруҳбозлик, берилган топшириқларни ноўрин муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ҳамда маънавий-маърифий йўналишда қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиши лозимлиги соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига вазифа этиб қўйилди. 

Йиғилишларда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” шиори асосида хизмат олиб бориш лозимлиги, бунинг учун ходимлар ўз устида ишлаб, билим ва малкасини бойитиши, касбий маҳоратини ошириши қилиш бугунги кун талаби эканлиги иштирокчиларга уқтирилди. 

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатида ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлганлар вилоят ИИБ раҳбарияти ёки  ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ишонч телефонларига қўнғироқ қилиши айтиб ўтилди.

Text to speech