10 Январ 2025 йил
529
Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Рустамжон Дўстматов ҳузурида бошқарма ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди
Йиғилишда жиноят содир этилишини олдини олиш, олиб борилаётган профилактик ишларни кучайтириш таъкидланди. Унда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари вилоят ҳудуди боʼйлаб ёʼл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, қоидабузарликка қарши курашиш ҳамда қидирувда боʼлган транспорт воситаларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирларини кучайтирилган тартибда олиб боришлари бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан керакли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Йиғилиш сўнгида бошқарма раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғига асосан навбатдаги махсус унвон олган ходимлар тақдирланди.