15 Январ 2025 йил 504

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Р.Дўстматов ҳузурида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва Пробация бўлими томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Р.Дўстматов ҳузурида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва Пробация бўлими томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олини олиш, уларга қарши курашиш, алоҳида тоифадаги ва Пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишда маҳалла еттилиги билан “хонадонбай”, “маҳаллабай” ишлар, якка ва ижтимоий   профилактик ишларни кучайтириш, ҳисобда турувчи шахслар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар танқидий таҳлил этилди. Шунингдек, пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, пировардида улар томонидан қайта жиноят содир этиш ҳолатларига йўл қўймаслик борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилинди.

Якунда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва амалдаги йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech