7 Январ 2025 йил 576

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Р.Дўстматов ҳузурида бошқарма ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.

Унда ППХ батальони ходимлари томонидан жамоат жойларида жиноятлар содир этилишини олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маъмурий қамоққа олинган шахслар, аниқланган иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахслар билан олиб борилаётган профилактик ишлар, Кинология ва Карантин гуруҳи ходимлари томонидан амалга оширилган тадбирлар муҳокама қилинди. 

Йиғилиш якунида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан керакли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech