24 Январ 2024 йил 536

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма ТҚХ соҳавий хизматлари раҳбарлари ва шаҳар-туман ИИБ ТҚХ тезкор ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов сўз олиб, кузатилган йилда вилоят ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, уни барвақт аниқлаб, олдини олиш борасида тезкор хизматлар ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, содир этилиб, фош этилмасдан қолаётганларини фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, ташаббус билан аниқланган жиноятлар, шунингдек, диний муҳит барқарорлигини таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг аҳволини атрофлича танқидий-таҳлил этди.

Кўлами кенг йиғилишда фаолиятда эришиилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, масъуллар олдига аниқ вазифалар қўйилди. 

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан қонунчилик, хизмат ва ижро интизомига риоя этишнинг аҳволи ҳам муҳокама этилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech