Қашқадарё вилояти ИИБда вилоят ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда ҳамда ички ишлар органларининг ЖХХ Пробация бўлими ходимлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди
Унда сўз олган вилоят ҳокимлиги
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Очилова Пробация
назоратидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича
мутасадди идораларнинг ҳамкорлик механизми - Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни
сақлаш, Халқ таълими, Олий таълим вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар
бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди каби
идораларнинг ҳар бирига алоҳида аниқ вазифалар белгилаб берилганлигини
таъкидлади.
Шундай бўлса-да, пробация бўлинмалари ҳисобида турган
шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари талаб даражасида эмаслигини,
айниқса, хориждан қайтган, жазони ижро
этиш муассасаларидан озод этилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг
ижтимоий мослашувига, улар билан манзилли ишлаш орқали зарур ёрдамлар
олишларига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларини аниқлаш ҳамда улар билан
манзилли ишлаш, уларни замонавий, соғлом оила бўлиб шаклланишида иқтисодий
барқарорликнинг ҳамда оилани ижтимоий-маънавий муҳити барқарор бўлиши учун
маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишни янада жонлантириш
лозимлигини билдирди.
Пробация назорати остидаги хотин-қизлар учун мавжуд иш ўринларидан
алоҳида квоталар ажратишни, аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказида касб-ҳунарга
ўқитишда бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда турли йўналишдаги курсларни
ташкил этиш, муқаддам судланган ва пробация назорати остида турган шахсларни иш
билан таъминловчи корхона, ташкилот ва муассасаларга солиқ имтиёзларини бериш,
туманлардаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ва бошқа мутасадди идоралар
вакилларидан иборат ишчи гуруҳ пробация
назоратида турган шахсларнинг ҳар бирини оиласига бориб, яшаш шароити, турмуш
тарзини ўрганиш ва ижтимоий-маиший муаммоларидан келиб чиққан ҳолда, “Темир”,
“Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритиш,
ҳамда бу борада тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш борасида
таклиф ва тавсиялар берди.