Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБда ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда бошқа қонунчиликка риоя этиши аҳволига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи полковник Азиз Садиров
очиб, шахсий таркибнинг хизмат, ижрочилик интизоми ва қонунчиликка риоя этиш,
маънавий-маърифий, касбий тайёргарлик йўналишида амалга оширилган ва йўл
қўйилган камчиликларни атрофлича таҳлил қилди.
Фаолият давомида хизмат вақтида ва хизмат кийимида ноўрин
хатти-ҳаракатлар содир этмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб,
амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиб, салбий ҳолатларга йўл
қўймасликлари, кўп йиллардан буён ички ишлар органларида хизмат қилаётган
ходимлар ёшларга хизмат сирларини ўргатиши, ножўя ҳолатларни сезганда дарҳол
уни огоҳлантириши, лозимлиги тушунтирилди.
Хизмат давомида бир қатор камчиликларга йўл қўйган бир
нечта ходимларга интизомий таъсир чораси қўлланилди. Бундан ташқари ҳар бир
ходим келгусида юқоридаги каби салбий ҳолатлар содир этилган ҳолларда кескин
интизомий таъсир чоралари қўлланилиши бўйича қаттиқ огоҳлантирилди.