26 Декабр 2024 йил 1269

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмаси ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорликда олиб борган тадбирда автомашинада пиротехника воситалари борлиги аниқланди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмаси ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорликда олиб борган тадбирда автомашинада пиротехника воситалари  борлиги аниқланди. Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ж.га тегишли «Кобалт» русумли автомашина шаҳарнинг «Арабхона» маҳалласи ҳудудида тўхтаб турган вақтда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, салонида жами 56 дона «7 SHOTS» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech