2 Феврал 2024 йил
451
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ, Мудофага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилоти ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда вело ва пиёда юриш марафони бўлиб ўтди
Аҳоли
ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мазкур марафон барчага
жисмоний тетиклик билан бирга аъло кайфият ҳам бағишлади.
Жараёнларда
марафон иштирокчилари ҳамда кенг жамоатчилик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш
мақсадида Йўл патрул хизмати ходимлари сергаклик билан ўз хизмат бурчларини
олиб бордилар.
Спортни
янада оммалаштириш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, энг муҳими, соғликни
мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир иштиркчиларда зўр иштиёқ уйғотди.
Бу каби
спорт тадбирлари кун давомида тетик ва бардам хизмат қилишига замин ҳозирлайди.