1 Апрел 2024 йил 380

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХҲ ҲПБ Хотин-қизлар бўлими ҳамда Вилоят Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида Қамаши туманида яшовчи хотин-қизларнинг яшаш шароити, ижтимоий аҳволи, бандлигини таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка барҳам бериш, эрта турмуш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш профилактикасини амалга ошириш мақсадида семинар йиғилиш ташкил этилди.

     Тадбирда Вилоят кенгаши депутатлари ҳамда тумандаги барча ўрта махсус-таълим муассасалари раҳбарлари,  тиббиёт ходимлари,  туманнинг маҳалла хотин-қиз фаоллари иштирок этди. Унда сўз олганлар ёшлар ўртасида эрта турмушнинг олдини олиш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда тарбиявий маърифий ишларни тўғри йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, хизмат иш фаолияти давомида хато ва камчиликка йўл қўйган мутасаддиларга тегишли чоралар қўлланилди.

     Тадбир сўнггида тумандаги    ,,Зафарʼʼ МФЙ масъулларининг фаолияти билан танишилиб,  маҳаллада аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнларини ўрганишда тегишли тавсиялар берилди ҳамда ёшларнинг ва аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишни тарғиб этувчи буклетлар тарқатилди.

Text to speech