7 Август 2024 йил 666

Қашқадарё вилояти ИИБ Жамаот хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида 2024 йилнинг иккинчи ярим йиллигида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар

Жорий йилнинг 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ҳузурида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби, Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, вилоят йўл лойиҳа, транспорт университети мутахассиси, транспорт бошқармаси маъсул ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Қарши шаҳар ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ходисаларини барвақт олдини олиш,  тирбандликларни бартараф этиш,  жамоат транспортлари учун янги бекатлар ташкил этиш, ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун қулай шарт шароитлар яратиш мақсади пиёдалар ўтиш жойлари,  чорраҳаларни қайта кўриб чиқиш масалалари ўртага қўйилиб вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи томонидан тақдимот қилинди

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан қўшимча топшириқлар берилди

Text to speech