Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан вилоят Маънавият масканида Ички ишлар органлари ходимлари, ўқувчи ёшлари иштирокида “Конституция билимдони” танлови бўлиб ўтди.

Танловда вилоят ИИБ раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши аъзолари Конституция ҳақидаги билим ва кўникмаларини соҳа хизмат ходимларига йетказиб, бу борада ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Иштирокчиларга бош қомусимиз бўлган Конституцияга доир бир қанча саволлар берилди. Қизғин баҳс-мунозарали ва ақлни чархлаш учун хизмат қиладиган интеллектуал танловдан мақсад ходимларни ҳақиқий билим майдонида бирлаштириш, соғлом рақобатни шакиллантириш ва янада билим салоҳиятини оширишдан иборатдир.
Фаол иштирок етган заковатли ходимлар есдалик совғалар ва диплом билан тақдирланди.