Қашқадарё вилояти ИИБ соҳавий хизматларининг аёл ходималари ўртасига “Фидоий ходима” кўрик-танлови ўтказилди
Янги Ўзбекистонда аёл ходималар мақоми ошмоқда ўзбек хотин-қизларимиз ҳар соҳада илғор, аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади. Юртимизда
олиб борилаётган кенг қамровли ишлар хотин-қизлар зиммасига ҳам алоҳида
маъсулият юклайди. Тизимда хизмат қилувчи хотин-қизларни соҳавий билимларини
жанговор шайлик ва жисмоний тайёргарликларини ошириш мақсадида доимий тарзда
спорт машғулотлари ва семинар тренинглар
ташкил этиб келинади.
Кўрик танловнинг вилоят саралаш босқичида
ходималаримиз 4 хил шарт бўйича беллашув
олиб бордилар. Биринчи босқичда жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш
юзасидан минг метр масофага югуриш ва комплекс машқларни бажаришди, иккинчи
босқичда эса ходималарнинг жанговор тайёргарлигини аниқлаш юзасидан макаров тўппончасини тўлиқсиз қисмларга ажратиш, йиғиш ҳамда
амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилди. 3-босқичда аёл-қизлардан
тест синовлари қабул қилинди. Кўрик танлов
натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Якуний
натижаларга кўра фахрли 1-ўринни Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга
етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш,
маркази тарбиячиси катта сержант Муҳайё Норқулова қўлга киритди. 2-ўрин эса Китоб тумани ИИБ ҲПБ
хотин-қизлар масалалари бўйича катта
инспектори майор Дилабзо Севиновага насиб қилди,
ҳамда 3-ўринда Бошқарма ЖХХ ҲПБ вояга
етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази
бошлиғи майор Гульмира Турдибоэванинг қўли баланд
келди.