1 Июл 2024 йил 489

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Авдувохид Исмоиловнинг фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Қарши шаҳар Давлат хизматлари биносида Қашқадарё вилояти секторлари раҳбарларининг фуқаролар билан юзма-юз мулоқот орқали уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш  мақсадида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Авдувохид Саломов 18 нафар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди. Мурожаатлар асосан, ички ишлар органларининг тергов ва суриштирув ҳаракатларининг олиб борилиши, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришга доир масалалардан иборат бўлди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг айримлари ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш учун вақт талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, қонуний ҳал этиш топшириғи берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Text to speech