3 Май 2024 йил 626

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов бошқармада Тиббиёт бўлимининг шаҳодатланган ва эркин ёлланма шифокорлари ҳамда ишчи-хизматчилари билан йиғилиш ўтказди

Йиғилишда замонавий тибби асбоб ва ускуналардан самарали фойдаланган ҳолда шахсий таркиб, фахрийлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини саломатлигини мустаҳкамлаш, мавсумий касалликларни олдини олиш, диспансер ҳисобида турган ходимларни соғломлаштириш чораларини кўриш борасида профилактик тиббий кўрикларни тез-тез ўтказиш Вазирлик ва бошқарма раҳбарияти талаби эканлиги таъкидланди.

Шу билан бирга шаҳодатланган ва эркин ёлланган тиббиёт ходимлари хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиши, фахрийларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш,  бириктирилган контингент ва номзодлар билан ишлашда қонун талабидан четга чиқмаслик хусусида иштирокчилар огоҳлантирилди.

Text to speech