Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов томонидан ёшлар иштирокида манзилли ишлар амалга оширилмоқда
Мамлакатимизда жорий йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича катта
марра ва муҳим вазифалар белгилаб олинган.
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлаш тизимига доимий равишда
эʼтибор қаратиб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Уюшмаган ёшлар орасида,
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона
ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 468-сонли Қарори
асосида, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш масалалари
асосий вазифа қилиб белгиланган.
Ушбу вазифаларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қашқадарё
вилояти ИИБ бошлиғи биринчи оʼринбосари полковник Бахтиёр Ражапов томонидан
ёшлар иштирокида манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек бугун вилоят Бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари
полковник Бахтиёр Ражабов ўзига
бириктирилган Қарши шаҳридаги Араловул маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди. Таклиф ва ўз
саволлари билан мурожаат қилган маҳалла ёшларининг муаммоси ижобий ҳал этилди.
Учрашув давомида ёшлар Қарши шаҳрида жойлашган Ҳарбий
авиация институтда барча қулайликларга эга замонавий спорт шаҳарчаси ва
мажмуанинг музейи билан таништирилди.
Кейинги манзилда маҳалла ёшлари Ватанпарварлар боғида бўлиб,
музейда иккинчи жаҳон урушида иштирок этган хотираси абадийлаштирилган
қаҳрамонларимиз шунингдек тарихий ҳарбий техникаларни томоша қилишди. Буларнинг
барчаси ёшларнинг тарих ҳақидаги билимларини ошириб, мамлакатимиздан,
аждодларимиздан, миллий армиямиздан ғурурланиш туйғуларини кучайтиришга хизмат
қилади.
Учрашувда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида
ўсиб келаётган ёшлар тақдири мужассамлиги, шу боис юрт корига ярайдиган
инсонлар бўлиб шаклланиш, устувор мақсадлар сари дадил бориш ҳар бир ёшнинг
Ватанимиз олдидаги муқаддас бурчи экани тўғрисида сўз юритилди. Вилоят ИИБ
бошлиғи биринчи ўринбосари Бахтиёр Ражабов ёшларга ҳаётий мисоллар билан
маслаҳат ва тавсиялар бериб, уларнинг бандлик, тадбиркорликка бўлган
хоҳиш-истаклари борасидаги саволларига атрофлича жавоб берди.
Ёшлар иштирокидаги бу каби учрашувлар жойларда давом
этмоқда.