3 Август 2024 йил 708

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ҳузурида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, коррупцион ҳолатларга қарши курашиш ишларининг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, бошқарма ЖХХ таркибидаги барча соҳавий хизматлар раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғи шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчиликка риоя этиш ҳамда фаолият давомида қонун доирасидан четга чиқмаслик, фуқаролар ва ҳайдовчилар билан хушмуомалада бўлиш  хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини тегишли ҳужжатлар асосида йўл қоидаларига риоя этган ҳолда  бошқариш, турли фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳолатларни атрофлича таҳлил этди. 

Сир эмас, кейинги пайтларда коррупцион ҳолатлар, тамагирлик, порахўрлик каби салбий иллатларни олдини олиш борасида амалга ошириб келинаётган комплекс чора-тадбирлар туфайли бир қатор коррупцион ва бошқа турдаги жиноятларни олдини олинётгани, ўз касби ва касамёдига содиқ ходимлар туфайли ички ишлар органларининг имиджи ошиб бораётир. 

Аммо шоли курмаксиз бўлмагани каби тизимда ҳам ўз нафсини тия олмаётган нопок ходимлар учраётгани танқид остига олинди. 

Шахсий таркибга қонунчилик ва Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси талабларига риоя этган ҳолда ҳалоллик ва бурчга садоқат руҳида хизмат олиб бориш борасида йўриқнома берди.

Text to speech