Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Азиз Алланазаров Кўкдала туман ИИБида ҳисобот йиғилиши ўтказди
Жойларда жорий
йилнинг уч ойида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир
этилганларини фош этиш, шахсий таркиби ўртасида хизмат, ижрочилик интизоми ва
қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда маънавий-маърифий, касбий тайёргарлик
йўналишида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги
вазифалар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Ана шундай йиғилиш
вилоятнинг Кўкдала туман ИИБда бўлиб ўтди.
Йиғилишда
вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Азиз Алланазаров сўзга чиқиб, ҳар иккала туман ҳудудида тезкор
вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,
ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида
кенг қамровли тезкор қидирув ва профилактик тадбирлар натижасини
танқидий-таҳлил этди.
Жиноятларни олдини олиш билан
бирга соҳавий хизматлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, фаолият давомида
ички ишлар органлари ходимлари хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий
риоя қилиши, хизмат вақтида ва хизмат кийимида спиртли истеъмол қилган ходимлар
ички ишлар органларидан бўшатишгача интизомий жазо чораси қўлланиши, ҳар бир
ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиши,
тамагирлик, порахўрлик каби салбий иллатларга йўл қўймасликлари тўғрисида
расман огоҳлантирилди.