Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Қарши шаҳрида жойлашган “қизил” тоифадаги Чулқувар маҳалласини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тасдиқланган йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларни ижросини назорат қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли Қарори ижроси бўйича Қарши шаҳрида жойлашган “қизил” тоифадаги Чулқувар маҳалласини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тасдиқланган йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларни ижросини назорат қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ўрганишлар олиб борди. Чулқувар МФЙда тасдиқланган йўл харита ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди ҳамда маҳаллада фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” аъзоларига йўл харитасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тушунчалар берилди.
Шу билан бирга маҳаллада аҳоли гавжуб бўлган жойлар,
таълим муассасалари, кўчалар, шунингдек жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори
бўлган манзилларда камералаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.
Тасдиқланган йўл харитаси доирасида чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.