Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Муборак туманида криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни ўрганди
Муборак тумани ИИБ ТБ Навбатчилик қисми негизида ташкил этилган “Мониторинг маркази” га уланган “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимини фаолияти билан танишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бугунги кунда ички ишлар бўлими мониторинг марказига криминоген жиҳатидан оғир ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича туманнинг ва маҳаллаларнинг кириш-чиқиш жойларига, чорраҳаларнинг автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқловчи жами бир юз элликка яқин автоматлаштирилган тизими интеллектуал видеокузатув камераларини ўрнатилгани қайд этилди. Тадбирда бошқарма бошлиғи туман секторлар раҳбарларига жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш қонунбузарликларга барҳам бериш борасида бажарилган ишларни атрофлича муҳокама қилди. Масъулларга криминоген вазияти оғир масканлар, жиноят ўчоқларига, туман марказидаги барча жамоат жойларида, энг аввало мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, савдо дўконлари, ҳар хил турдаги бозорлар ва масжидларнинг маъмурий биноларини қўриқловини кучайтиришда сўнгги русумдаги видеокузатув мосламаларини босқичма-босқич ўрнатиш топшириғи берилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.