Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ҳузурида воҳада жиноятларни олдини олиш ва фош этишнинг аҳволи танқидий-таҳлил этилиб, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тақдимоти билан танишилди
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтган йилда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда жорий йилда амал ошириладиган режалар таҳлилига бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар, тезкор хизмат вакиллари, шаҳар- туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари видеоселектор тарзида иштирок этган йиғилишни бошқарма бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов очиб, ўтган йилда вилоятда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил қилди. Воҳада жиноятларнинг илдизига болта уриш ва унга қарши кураш, содир этилганларини излар босилмай фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни янада кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилиб, тегишли соҳавий хизатлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйди. Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, осуда турмушга замин ҳозирлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Ушбу жараёнда огоҳликни янада
кенгроқ тарғиб этиб, ёшларни турли иллатлар домига тушиб қолишининг олдини олиш
бош вазифа бўлмоғи лозим. Бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган
масалалар бўйича соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб, масъулияти
оширилди.
Бундан ташқари, шаҳар-туманларда
сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай”
ишлаш, мурожаатларни изчил ўрганиб фуқароларга асосли жавоблар бериш,
ҳудудларда коммунал соҳадаги камчиликларни мунтазам назорат қилиб, учрайдиган
муаммоларни тезда бартараф этиш, асосий эътибор аҳолининг эътирозига сабаб
бўлувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ва ушбу муаммоларни сектор раҳбарлари,
ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш бугунги куннинг долзарб масаласи
эканлиги иштирокчиларга тушунтирилди.
Йиғилишда вилоятда жорий йилда
криминоген вазиятни жиловлаш, қонунбузарликларни олдини олиш, жамоат тартиби ва
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида соҳавий хизматлар раҳбарларининг иш
режаси билан тинишилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш топшириғи
берилди.