Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари афв этилган фуқаролар билан учрашиб, муаммоларини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 декабрдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар билан Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида вилоят ҳудудида яшовчи, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий муаммолари, келгусидаги режалари ўрганилганда тадбиркорлик қилиш учун кредит, ўқишни қайта тиклаш, субсидия олишга оид мурожаатлари тингланди.
Учрашувда айримларининг муаммолари ҳал этилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.
Жазодан озод этилганлар қилган ишларидан пушаймонликларини таъкидлаб, билдирилган ишонч учун Президентимизга миннатдорчилик айтди. Бундан буён ҳалол ишлаб, оилаларига ва юртимизга наф келтиришга ваъда бердилар.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.