5 Апрел 2024 йил 247

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабули

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Абдувохид Исмоилов бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида турли масалалар билан келган фуқароларни қабул қилди. Қабулда фуқароларнинг ички ишлар органларининг тергов, жиноят қидирув ва профилактика хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирув ишлари, иш жойини ўзгартириш ва хизматга қабул қилиш билан боғлиқ қатор мурожаатлари тингланди.

Бошқарма бошлиғи фуқаролар билан юзма-юз ўтказган мулоқотда айрим фуқароларга муаммоси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берди. Бошқа қабул қилинган мурожаатларни ечимини топиш ва қисқа фурсатда ҳал этиш бўйича соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech