Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов Косон туман “Лолазор” маҳаласида яшовчи ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди
Очиқ мулоқот руҳида ўтган
тадбирда туман ҳокими ва 3-сектор раҳбари ва ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа
мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла ходимлари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок
этишди.
Тадбирда вилоят 3-сектор раҳбари полковник
Абдувохид Исмоилов сўзга чиқиб, Давлат раҳбари томонидан жорий йил 12 январь
куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган
вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда бир қатор ишлар амалга
оширилаётганини таъкидлади.
Жумладан, бугун Косон тумани
“Лолазор” маҳалласида яшовчи оталиққа олинган эллик нафарга яқин уюшмаган
ёшларнинг муаммолари тингланди.
Ўтказилган тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш,
мавджуд иш ўринлари ҳақида сектор
раҳбари маҳалла йигит-қизларига таклифлар берди. Ўз навбатида ёшлар ҳам
раҳбарга ўз муаммоларини айтишди.
Тадбирда ёшларнинг ишга кириш,
ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, кредит, тиббий кўрикдан ўтиш, моддий ёрдам олиш
каби мурожаатлари тингланди айримлари жойида ечилди. Маблағ ва вақт талаб
этадиган мурожаатлар ечимини топиш бўйича масъулларга зарур топшириқлар
берилди.
Маҳалла еттилигига пробация
назоратида ва профилактик ҳисобда турган ҳамда ишсиз ёшларни қамровга олиш,
мураббийлар тайинлаш лозимлиги бўйича масъуллар бириктирилди.
Ёшларнинг аниқланган муаммолари
ўрганилиб, ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ ижро муддатлари белгиланиб, ижроси
назоратга олинди.
Ёшларни муаммоларини ўрганиш борасидаги ишлар давом
эттирилмоқда.