16 Апрел 2024 йил
262
Сайёр қабулда муаммолар ечим топмоқда
Қашқадарё вилояти ички
ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов бошқарма
Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида фуқаролар билан сайёр қабул
ўтказди.
Вилоятнинг турли
туманларида яшовчи фуқаролар иштирок этган қабулда ички ишлар
органларининг тергов ва дастлабки суриштирув
ишлари ва бошқа ҳуқуқий мавзуларга оид жами 14 та мурожаатлари тингланди.
Қабул қилинган
мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Шу билан бирга 2 нафар фуқароларга
мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар ўрганиш учун вақт
талаб этгани боис иш юритувга олиниб, ижрога қаратилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.