Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов Қарши шаҳар, “Араловул” маҳаласида яшовчи ёшлар муаммоларини ўрганди
Давлат
раҳбари томонидан жорий йил 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг
кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида
вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
Давлат раҳбари топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ
бошлиғининг 1-ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов Қарши шаҳар, “Араловул”
маҳаласида яшовчи оталиққа олинган ёшлар билан ўтказиладиган тадбирлар режаси
доирасида маҳалла еттилиги билан пробация назоратида ва профилактик ҳисобда
турган ҳамда ишсиз 10 нафар ёшлар билан якка тартибда мулоқот
ўтказди.Учрашувда, ёшлар томонидан ишга кириш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш,
кредит, тиббий кўрикдан ўтиш, моддий ёрдам олиш каби муаммолари қабул қилинди.
Ёшларнинг
аниқланган муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ ижро
муддатлари белгиланиб, йўл харитасига киритилди.
Бириктирилган ёшларни муаммоларини ўрганиш
бўйича тасдиқланган йўл харитаси ҳамда дастур доирасида тадбирлар давом
эттирилмоқда.