16 Апрел 2024 йил 271

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов Кўкдала тумани “Умакай” маҳалалсида яшовчи уюшмаган ёшлар муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармони 1-бандида кўрсатилган топшириққа асосан, “оғир” тоифадаги шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов Кўкдала тумани “Умакай” маҳалалсида яшовчи 15 нафар  “оғир” тоифадаги ёшлар билан учрашди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшлардан бир нафари профилактик ҳисобда туриши, ички ишлар органларининг пробация ҳисобида 2 нафар, хорижий давлатларда ишлаб қайтган 10 нафар ва безорилик хатти-ҳаракатига мойил 2 нафар уюшмаган ёшларнинг муаммолари, қизиқишлари, келажакдаги орзулари борасида суҳбатлашилди.

Ҳар бир ёшлар билан индивидуал равишда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммолари мавжудлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасига кўра, Кўкдала тумани “Умакай” маҳалласида яшовчи “оғир” тоифадаги ёшларни муаммоларини бартараф этиш учун вақт ва маблағ талаб этилгани боис, “Йўл харитаси” ёшлар билан ўтказиладиган тадбирлар режаси тайёрланиб, ижрога қаратилди.

Ёшларни муаммоларини ўрганиш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” ҳамда “Дастур” доирасида тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech