27 Декабр 2024 йил 1333

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Муборак туманида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни ўрганди

Янги йил байрами арафасида Муборак туманида ташкил этилган арча атрофида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти ўрганилди. 

Тадбирга жалб этилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ички ишлар органлари ходимларининг ҳамкорликдаги куч ва воситаларни тўғри жойлаштириш ва тинчликни сақлаш, байрамни тинч осуда ўтказиш борасида масъулларга тегишли тавсия ва йўриқномалар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech