Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабули
Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари – ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоиловнинг бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасидафуқаролар билан навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Ички ишлар органларига мурожаат этиб келаётган фуқаролар билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида бўлиб ўтган қабулда ечимини кутаётган масалаларга бошқарма бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов томонидан алоҳида эътибор қаратилди. Қабулда тергов, профилактика ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирув ҳаракатлари ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди. Келиб тушган мурожаатларнинг айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш учун вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш борасида сайёр қабуллар давом эттирилмоқда.