Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов ҳузурида муҳокама йиғилиши ўтказилди
Йиғилишида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари соҳа хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлим бошлиқлари иштирокида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тергов сифати, қидирув ишлари, маъмурий назоратдаги шахслар билан профилактик тадбирларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоятда жорий йилда содир бўлган жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитлари ўрганилди.
Ҳудудларда «Хавфсиз ва обод маҳалла» тамойили доирасида рақамли технологиялар асосида инфратузилмани яхшилаш ва кузатув камераларини ўрнатиш, кибержиноятларга қарши кураш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда келгуси йилга мўлжалланган «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ҳолатларини олдини олиш, ходимларнинг маънавий-маърифий тайёргарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Бундан ташқари, Янги йил тадбирлари даврида жамоат тартибини сақлаш, ўғрилик жиноятларини олдини олиш, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини барвақт аниқлаш, кўча ва жамоат жойларида хавфсизликни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.