20 Декабр 2024 йил 641

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов корхона ва ташкилотлар, таълим ва давлат муассасаларида иссиқлик тизимининг ишлаш жараёнларини ўрганмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов  корхона ва ташкилотлар, таълим ва давлат муассасаларида иссиқлик тизимининг ишлаш жараёнларини ўрганмоқда. 

Бошқарма бошлиғининг бу галги ўрганишлари 4-минтақавий ҳудуд 5-сонли Тергов ҳибсхонаси бўлди. Хибсхонада бўлган 3-сектор раҳбари муассаса хавфсизлик чоралари, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, иситиш тизимининг узлуксиз ишлашини кўздан кечирди. 

Шунингдек, муассасада озиқ-овқат таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда ошхонадаги шарт-шароитлар билан ҳам танишди. 

Амалга оширилган ўрганишлар давомида яратилган шарт-шароитлар ва иссиқлик тизимини янада яхшилаш борасида масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech